Слот: «Жамоада ишонч йўқолгани йўқ»
Маълумот учун, “Ливерпуль” сўнгги тўрт ўйинда мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот “Манчестер Юнайтед”дан (1:2) учралган мағлубият ҳақида гапирди.
“Кўп имконият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Стандарт вазиятда йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Албатта, оғриқли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Лекин келгуси баҳслар учун сабоқ бўлади.
Мағлубиятдан сўнг ишонч йўқолди деб ўйламайман. Футболда шундай вақтлар бўлади. Биз фақат барқарорлик ва самарадорликни тиклашимиз керак”, — деди Слот.
Маълумот учун, “Ливерпуль” сўнгги тўрт ўйинда мағлуб бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист