locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот: «Стандарт вазиятларда рақиб яхши ҳаракат қилди»

Слот мағлубият борасида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слот: «Стандарт вазиятларда рақиб яхши ҳаракат қилди»
ФОТО: Getty images

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ 6-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га (1:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим жуда қийин кечди. Чунки рақиб яхши ўйнади ва 1:0 ҳисобида олдинга ўтишга лойиқ эди. Бахтимизга биринчи бўлимда битта гол ўтказдик. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун бизга вақт керак бўлди. Стандарт вазиятларда рақиб яхши ҳаракат қилди. Иккинчи гол ҳам шу тариқа киритди.

Агар АПЛда курашмоқчи бўлсанг, стандартларда жуда яхши мувозанат бўлиши керак. Ўтган мавсумда бу бизнинг кучли томонимиз эди. Бу мавсумда эса "Ньюкасл"дан икки марта ва бу ерда икки марта гол ўтказиб юбордик", - деди Слот.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг