locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот: «Сафардаги ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин»

Ушбу учрашув 9 ноябрда “Этихад” стадионида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слот: «Сафардаги ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин»
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши учрашув олдидан фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 9 ноябрда “Этихад” стадионида бўлиб ўтади.

“Сафардаги ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин. Аслида уйда ҳам осон бўлмайди, аммо сафарда янада мураккаб давом этди. Менинг фикримча, “Сити” – “Ливерпуль” учрашуви мухлислар ва футболчилар учун ҳам қизиқарли. Шахсан мен ватанимда бўлган вақтимда бу учрашувни телевизор орқали томоша қилардим. Бу “классико” каби беллашув”, — деди Слот.

Маълумот учун, 10-турдан сўнг “Ливерпуль” 18 очко билан 3-ўринда бормоқда, “Манчестер Сити” эса 19 очко билан 2-ўринда. Жадвални Лондоннинг “Арсенал” клуби 25 очко билан бошқармоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг