locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот «ПСЖ»га қарши баҳс ҳақида: «Бу қийин, лекин имконсиз эмас»

Жамоалар бугун Англияда ўзаро беллашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слот «ПСЖ»га қарши баҳс ҳақида: «Бу қийин, лекин имконсиз эмас»
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги “ПСЖ”га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Аввало, мен футболчиларга ҳисоб 0:2 эканлигини эслатдим. Таассуротлар бундан ҳам ёмонроқ эди, лекин аслида биз 0:2 ҳисобида ютқаздик. Жорий мавсумдаги йирик ўйинларда биз аллақачон ажойиб ўйинлар намойиш этдик. Бошқачароқ ўтган баҳслар ҳам бўлди, буни тушунаман, лекин яхшилари ҳам етарли эди. Айниқса, катта тўқнашувлар. Менинг қўл остимда ўтказилган 49 та уй учрашувининг 36 тасида биз иккита ёки ундан кўп гол урдик. Тўғри, биз ҳар доим ҳам «ПСЖ»га қарши ўйнамаганмиз, буни англаб турибман, лекин рақибларимиз орасида кучли жамоалар кўп эди. Биз Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига қарши майдонга тушамиз. Вазифа қийин, лекин имконсиз эмас”, — деди Слот.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг