locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири

Томонлар ўртасида дастлабки музокаралар ҳам ўтказилгани айтилмоқда.
Слот Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот Нидерландия футбол ассоциацияси томонидан мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлар қаторига киритилди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Слот терма жамоа бош мураббийлиги учун тузилган қисқа рўйхатдан ўрин олган. Шунингдек, томонлар ўртасида дастлабки музокаралар ҳам ўтказилгани айтилмоқда.

1 июль куни Нидерландия футбол ассоциацияси амалдаги бош мураббий Роналд Куман шартномаси 31 июль куни якунлангач, ўз лавозимини тарк этишини расман маълум қилган эди.

Арне Слотнинг сўнгги иш жойи «Ливерпуль» бўлди. У 2024/25 йилги мавсумда мерсисайдликлар билан Англия чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ 2026 йил май ойида клуб мутахассиснинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилди.

Эндиликда 46 ёшли мутахассис Нидерландия миллий терма жамоасини бошқариш учун энг жиддий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Агар келишув амалга ошса, Слот илк бор мамлакат бош жамоаси билан ишлаш имкониятига эга бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг