locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот: «Натижа ҳақида сўрашга ҳожат йўқ, ҳисобнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди»

«Ливерпул» бош мураббийи «Ман Сити»дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Англия Кубоги чорак финали доирасида «Манчестер Сити»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, натижа ҳақида сўрашга ҳожат йўқ, чунки ҳисобнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Бу биз учун кутилмаган ва улкан умидсизлик бўлди. Мағлубиятнинг ўзиёқ ёқимсиз, аммо чорак финал босқичида «Ливерпул» мунтазам равишда тенгма-тенг курашиб келган ва кўп бор ғалаба қозонган рақибига 0:4 ҳисобида ютқазиши — бу жуда оғир зарба. Тўртта гол ўтказиб юборилган ўша 20 дақиқа бизнинг ўйин услубимизга мутлақо зид эди», — дея Слотнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот ўрнида, Англия Кубогининг яримфинал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бугун, 5 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақанинг яримфинал баҳслари эса 25 ва 26 апрел кунлари Лондоннинг муҳташам «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг