Слот: «Ҳисоб 3:0 бўлиб тургани вақтда эрта таслим бўлмадик»
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот АПЛнинг 11-турида “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Ҳафта жуда яхши бошланди, аммо ёмон якунланди. Шунга қарамай, сафарда “Манчестер Сити”га қарши ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ва албатта, биз учун ҳам жиддий синов.
Ўтган мавсумда биз бу ерда ғалаба қозонгандик. Стандарт вазиятдан гол уриб ҳисобда олдинга чиққандик ва кейин ҳимояда жуда тартибли футбол намойиг этгандик. Бугун эса ўша баҳсли пенальти эпизодидан ташқари ғалаба қозониш имконияти кам эди. Ҳисоб 1:1 бўлганида нима бўларди, билмайман. Тан олиш керакки, улар биздан яхшироқ ўйнади. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз менга маъқул келди. Кўп жамоалар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтида эрта таслим бўлишади. Аммо биз бундай манзарани кўрмадик”, - деди Слот.