Скалони Месси кетганидан кейин Аргентина терма жамоасининг янги сардорини танлади
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони Лионел Мессининг миллий жамоадаги фаолияти якунлангач, сардорлик боғичини Кристиан Ромерога топширишини тасдиқлади. «Кути» лақабли ҳимоячи жамоанинг янги асосий сардорига айланади. Бу ҳақда TyC Sports хабар бермоқда.
Манбага кўра, Скалони сардорлар иерархиясини ҳам белгилаб берган. Ромеро биринчи сардор бўлса, дарвозабон Эмилиано Мартинес иккинчи, ҳужумчи Лаутаро Мартинес эса учинчи сардор вазифасини бажаради. Мураббий Ромерони бу масъулиятни зиммасига олишга тайёр футболчи сифатида кўраётганини таъкидлаган.
Ромеро аввал ҳам Аргентина сафида сардорлик боғичини таққан. Скалони қайд этганидек, у Месси ва Николас Отамендидан кейин терма жамоанинг сардорлик иерархиясида юқори ўринлардан бирини эгаллаб келган. Энди Мессининг кетиши билан 28 ёшли ҳимоячи бу вазифани доимий равишда бажариши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Лионел Месси 6 октябрь куни Бенин терма жамоасига қарши Буэнос-Айресдаги «Монументал» стадионида Аргентина сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказади. Терма жамоадаги афсонавий 10-рақам эса ҳозирча бошқа футболчига бириктирилмаган.