Скалони Леонардо Балердига ўринбосар топиш ҳақида изоҳ берди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони миллий жамоанинг марказий ҳимоячиси Леонардо Балердининг ўрнига 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ўйинчи излаш ҳақида гапирди.
Аввалроқ футболчи ўнг оёғининг болдир мушагидан олган жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юбориши хабар қилинганди. Кеча, 10 июнь куни Аргентина Исландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди (3:0).
«Эҳтимол, қарор қабул қилиш учун менга бир кундан кўпроқ вақт керак бўлар. Бизда вазият ҳақида тасаввур бор, лекин биз буни муҳокама қилдик ва эҳтимол, бизга бир ёки икки кун керак бўлади, чунки сўнгги ўйин мени қониқтирди ва кўплаб шубҳаларни бартараф этди. Бу менга шу қарорга келишимга ёрдам берди. Иккита вариант бор, биз кутамиз», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Olé.
Бўлажак жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи доирасида Аргентина терма жамоаси Жазоир (17 июнь), Австрия (22 июнь) ва Иордания (28 июнь) билан ўйнайди.