Скалони: «Франция – Испания ўйинини финалга тенглаштириш мумкин»
Аргентина устози ярим финалнинг биринчи жуфтлиги ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалидаги Испания — Франция баҳси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, Франция — Испания учрашувини эрта финал деб аташ мумкин. Чунки ҳар икки жамоа ҳам турнирнинг асосий фаворитлари ҳисобланади», — деди Скалони The Touchline нашрига.
Испания терма жамоаси чорак финалда Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган бўлса, Франция Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққан.
Аргентина терма жамоаси эса чорак финалда Швейцарияга қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу учрашув 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00да старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист