locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Скалони Аргентина терма жамоасини тарк этиши мумкин — учта сабаб маълум бўлди

Скалонининг Аргентина терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь охирида якунланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони йил охирида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Журналист Густаво Яррош маълумотига кўра, мутахассиснинг келажаги борасида иккиланишига учта асосий сабаб бор. Скалони терма жамоани саккиз йилдан бери бошқариб келмоқда.

Биринчи сабаб — Лионель Месси ва бошқа тажрибали футболчилар кетганидан кейин жамоани янгидан шакллантириш зарурати. Скалони янги авлод асосида терма жамоани қайта қуриш катта куч ва мотивация талаб қилишини тушунади ҳамда узоқ йиллик фаолиятдан сўнг бунга тайёр эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган.

Яна бир муаммо Аргентина футбол ассоциациясининг футболчилар ва мураббийлар штаби олдидаги молиявий қарздорлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, Скалони терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари ташкил этилишидан ҳам норози. Мураббий кучли рақибларга қарши ўйнашни истамоқда, бироқ федерация кўпинча савияси пастроқ жамоалар билан учрашувлар ташкил қилаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Скалонининг Аргентина терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь охирида якунланади. У 2018 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда ва бу даврда Аргентина 2022 йилги жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йиллардаги Америка Кубоги ҳамда 2022 йилги Финалиссимада ғолиб чиқди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг