locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Скалони: «100 та ўйин ичида айнан шу баҳс энг катта из қолдирди»

Аргентина устози Кабо-Вердега қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Скалони: «100 та ўйин ичида айнан шу баҳс энг катта из қолдирди»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
03.07.2026, Як.
Аргентина
3
Кабо-Верде
2

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Жаҳон чемпионати плей-оффидаги драматик ғалабадан сўнг учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, рақибнинг учинчи голидан кейин у фақат ўйиннинг тезроқ якунланишини истаган.

«Учинчи голдан кейин мен фақат битта нарсани хоҳладим — ўйин тезроқ тугасин. Кўпчилик бу биз учун осон учрашув бўлади, деб ўйлаганди, аммо биз бундай эмаслигини яхши билардик.

Улар ҳисобни 2:2га тенглаштирган гол ҳақиқатан ҳам ажойиб эди.

Мен бошқарган 100 та ўйин ичида айнан шу баҳс энг катта из қолдирди. Чунки бу Жаҳон чемпионати, чунки биз жуда оғир вазиятларни бошдан кечирдик ва ўйинга қайтиш учун куч топишимизга тўғри келди.

Бу учрашувда содир бўлган кўплаб воқеалар менга мураббий сифатида ҳам катта тажриба бўлади. Тасодифни қарангки, буларнинг барчаси айнан менинг 100-ўйинимга тўғри келди. Яхшиямки, ғалаба қозондик, акс ҳолда бу юбилейнинг статистикаси анча ачинарли бўларди», — деди Скалони Mundo Deportivo нашрига.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг