locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Сити”да ҳимоя муаммоси ортиб бормоқда

Мухлислар Абдуқодир Ҳусановга ишонч беришни талаб қилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Сити”да ҳимоя муаммоси ортиб бормоқда
Расм: Olympic.uz

Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенҳэм”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мухлисларда норозилик уйғотди. Икки гол ҳам ҳимоядаги йирик хатолар сабаб юзага келди: аввал Бреннан Жонсон ҳисобни очди, кейин эса Жоау Пальинья дарвозабон Траффорднинг ноқулай пасидан фойдаланди.

Мутахассислар жамоада тезкорлик ва уйғунлик етишмаётганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, мухлислар Хосеп Гвардиолани тезлиги билан ажралиб турадиган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни захирада қолдиргани учун танқид қилмоқда.

manchestercity.news таҳлилчилари ёзишича, фанатлар анчадан буён Ҳусановга кўпроқ ўйин амалиёти беришни талаб қилмоқда. Янги мавсумда у фақат “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда 8 дақиқа тўп сурди, сўнгра захирада қолмоқда.

Эксперт Жузеппе Лабелларте таъкидлашича, жамоа баланд ҳимоя чизиғида ҳаракат қилганда камчиликлар яққол кўзга ташланмоқда. Шу пайтда ҳимоячи Ҳусановнинг майдонга туширилмаслиги мухлислар орасида жиддий баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг