locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сити» Валвердени ўз сафига қўшиб олмоқчи

2025/26 йилги мавсумда Федерико Валверде «Реал» сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
«Сити» Валвердени ўз сафига қўшиб олмоқчи
photo: gettyimages

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Валверде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Мигель Серранонинг маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Икки ҳафта муқаддам «шахарликлар» мадридлик клубдан ярим ҳимоячининг трансферга қўйилиши мумкинлиги ҳақида сўрашган. Ҳозирча «Манчестер Сити»дан расмий таклиф тушмаган. «Қаймоқранглилар» футболчини шу ёзда сотишни истамаяпти, бироқ агар «жозибадор таклиф» келиб тушса ва футболчининг ўзи кетишни истаса, «Реал» уни юз миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйиб юборишга тайёр бўлади.

2025/26 йилги мавсумда Федерико Валверде «Реал» сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг