Сити кетма-кет тўртинчи марта, Ҳусанов эса биринчи марта Англия кубоги финалига йўл олди
Шаҳарликлар ўз тарихи давомида жами 7 бор Англия Кубогида зафар қучган.
photo: gettyimages
Англия кубоги
25.04.2026, Як.
Манчестер Сити
2
Саутҳемптон
1
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» клуби Англия Кубоги ярим финалида «Саутгемптон» устидан ғалаба қозониб (2:1), мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди. Энди «шахарликлар» финалда «Челси» ёки «Лидс» жамоаларидан бири билан куч синашади.
Қайд этиш жоизки, «Манчестер Сити» кетма-кет тўртинчи мавсумдирки Англия Кубоги финалига қадар етиб келмоқда. Жамоа 2023 йилда бош совринни қўлга киритган бўлса, 2024 йилда «Манчестер Юнайтед»га, 2025 йилда эса кутилмаганда «Кристал Пэлас»га имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан кифояланган эди.
Маълумот учун, «Сити» ўз тарихи давомида жами 7 бор Англия Кубогида зафар қучган. Жорий йилги финал жамоа учун мазкур совринлар сонини ошириш учун яхши имконият ҳисобланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор