\"Сити\" Шеркига узоқ йиллик шартнома таклиф қилди
Томонлар келишувни тугатиш бўйича музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
“Лион” вингери Райан Шерки фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Қайд этилишича, “шаҳарликлар” Шерки бўйича келишувга эришган. Француз клуби футболчи учун 40 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.
“Сити” эса бу суммани тўлашга розилик берган. Тез кунларда расман келишувга эришиши кутилмоқда.
Ўтган мавсум Райан “Лион” сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 20 та ассист амалга оширди. Шеркининг қиймати Transfermarkt томонидан 35 милион еврога баҳоланган.