«Сити» Савиони сотишга тайёр
Футболчининг трансфери 57 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" футболчиси Савио қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Football Insider нашри хабар беришича, “шаҳарликлар” 21 ёшли бразилиялик футболчи билан хайрлашишга тайёо. Унга ҳамон "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Жамоа ўтган ёздаёқ трансферни амалга оширишга уриниб кўрганди.
Футболчининг трансфери 57 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган.
Савиньо жорий мавсумда Хосеп Гвардиола жамоасининг 15 ўйинида битта гол ва иккита ассист муаллифига айланди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист