«Сити» Павлович учун таклиф тайёрламоқда
Александар "Бавария" футбол тизимида 2011 йилдан бери фаолият олиб боради.
ФОТО: Getty images
"Бавария" ярим ҳимоячиси Александар Павлович фаолиятини АПЛд давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчига "Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Шаҳарликлар” футболчининг трансфери учун 70-80 миллион еврога яқин пул сарфлашга тайёр. Клуб бош мураббийи Пеп Гвардиола Павловични Родрига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Александар "Бавария" футбол тизимида 2011 йилдан бери фаолият олиб боради. У асосий жамоада 62 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 55 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист