«Сити» Павлович учун катта пул сарфлашга тайёр
Унинг “Бавария” билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" ёзда катта трансферни амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" майдон марказини мустаҳкамлаш учун "Бавария" ярим ҳимоячи Александар Павловични сотиб олмоқчи.
Футболчи сўнгги вақтларда кўп жароҳат олиб, жамоага ёрдам бера олмаётга Родрига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Павлович жорий мавсум 13 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол бор. Унинг “Бавария” билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Трансфермаркт нашри ярим ҳимоячини 55 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист