locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сити» Мендосани таркибга қўшиб олмоқчи

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сити» Мендосани таркибга қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Cити” клуби “Эльче” ярим ҳимоячиси Родриго Мендосани ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёшли ўйинчига “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мендосанинг ўйин услуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрига ўхшаб кетади. У ўйинни яхши ўқийди ва бўш зоналарни топади.

Футболчи жорий мавсум Чилида бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионати пайтида яхши ўйин кўрсатди.

Маълумот учун, жорий мавсумда “Эльче” футболчиси барча мусобақалар доирасида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол муаллифига айланган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Мендосанинг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг