locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сити» Гюлер учун 100 млн евро сарфламоқчи

Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сити» Гюлер учун 100 млн евро сарфламоқчи
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Футболчининг хизматига “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи жиддий қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мутахассис туркиялик юлдузни жамоага олиб келишни истамоқда ва “шаҳарликлар” уни қўлга киритиш учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Аммо “Реал” раҳбарияти бу суммани музокара бошлаш учун ҳам етарли эмас деб ҳисобламоқда.

Арда Гюлер жорий мавсум “Реал Мадрид” таркибида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилгача амал қилади. Transfermarkt портали Гюлернинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг