locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сити» Гехи учун асосий даъвогар

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сити» Гехи учун асосий даъвогар
ФОТО: Getty images

“Кристал Пэлас” футболчиси Марк Гехи фаолиятини Англия Премьер Лигасининг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Шаҳарликлар” ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги номзодлар рўйхатини тузиб чиққан. Гехи эса ушбу футболчилар орасида асосий фаворит бўлиб турибди.

Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг