locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда спорт курашлари зали фойдаланишга топширилди

Спорт иншоотини қурилишига жами 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда спорт курашлари зали фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида замонавий спорт курашлари зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур спорт зал 15×30 ўлчамда бўлиб, ювиниш-кийиниш хоналари ва мураббийлар хоналари ҳам замонавий кўринишда барпо этилган. Спорт иншоотини қурилишига жами 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Мазкур спорт залда бир вақтнинг ўзида эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши бўйича 200 нафарга яқин спортчилар машғулот олиб бориш имкониятига эга бўлади.

Спорт курашлари залининг тантанали очилиш маросимида Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Мурод Сулаймонов ҳамда вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов иштирок этди.

Шунингдек, янги фойдаланишга топширилган спорт зали келгусида юртимиз шарафини халқаро спорт майдонларида муносиб ҳимоя қиладиган чемпион спортчиларни тарбиялашга хизмат қилиши, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш орқали соғлом ва баркамол жамиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутадиши қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг