locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда мураббийлар учун йиғилиш ўтказилди

Келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда мураббийлар учун йиғилиш ўтказилди
Фото: Сирдарё футбол ассоциацияси

Сирдарё вилояти футбол ассотсиацияси томонидан вилоятимиздаги футбол мураббийлари иштирокида 2025-йил якунлари ҳамда 2026-йил учун режалаштирилган мусобақалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Семинар давомида 2025-йил давомида ташкил этилган мусобақаларда ёш футболчиларнинг иштироки, шунингдек Республика миқёсидаги мусобақаларда қатнашган жамоаларимизнинг натижалари ва фаолияти таҳлил қилинди. Шу билан бирга, 2026-йилда бўлиб ўтадиган Республика мусобақаларига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда ҳудудий болалар лигаси мусобақаларини ташкил этиш тартиби ҳам муҳокама қилинди. Мусобақаларни мураббийлар ва жамоалар учун янада қулай шаклда ўтказиш, шунингдек ёш футболчилар учун ўйинлар оралиғида дам олиш кунларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Оммавий футбол бўйича мутахассис Қаҳрамон Юлдашев вилоятимизда қизлар футболи ва фахрийлар футболини ривожлантириш, уларни ўтган йилга нисбатан янада юқори савияда ташкил этиш ҳамда айниқса қизлар футболига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, март ойининг охирида режалаштирилган 2-лига мусобақаларида ёш футболчиларни кенг жалб қилиш бўйича мураббийларга тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида 2026-йил давомида вилоятда ўтказилиши режалаштирилган мусобақалар, футболни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг