Сирдарё вилоятида ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтди.
PHOTO: Telegram
Унда Сирдарё футбол ассоциацияси мутахассислари ҳамда ҳакамлар назоратчилари томонидан иштирокчиларга назарий ва амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётган ёш ҳакамлар иштирокидаги ўйинлар таҳлил қилинди. Учрашувлардаги муҳим вазиятлар ва қарорлар чуқур таҳлил қилинди.
Семинарнинг иккинчи қисмда ҳакамлар махсус жисмоний тайёргарликка доир амалий машғулотларда қатнашишди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни spors24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор