Симон Миньоле футболчилик фаолиятини якунлади
Футболчи «Брюгге» клуби тизимида иш бошлаши кутилмоқда.
ФОТО: Getty images
«Брюгге» дарвозабони Симон Миньоле футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Туйғуларимни ифодалаш учун сўзлар ожиз… Мени қўллаб-қувватлаган ва менга ишонган барчадан бир умр миннатдорман. Фаолиятимни ушбу ажойиб клубда, мухлислар, клуб ходимлари ва яқинларим қуршовида якунлаш мен учун катта шараф», — деб ёзди 38 ёшли бельгиялик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Симон Миньоле 2013 йилдан 2019 йилгача «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган.
Дарвозабон Бельгия терма жамоаси сафида 35 та ўйинда майдонга тушган ҳамда 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист