locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне Лукманга катта ишонч билдирмоқда

Аввалроқ «Атлетико» Адемолани ўз сафига қўшиб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг янги аъзоси Адемола Лукманга катта ишонч билдираётгани хабар қилинмоқда. Аргентиналик мутахассис жорий мавсум якунида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаётган бир пайтда, The Touchline нашрига кўра, Симеоне Лукманни жамоанинг тўлиқ шаклланиши учун етишмаётган сўнгги элемент деб ҳисобламоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Лукман жамоага ушбу мавсумда соврин ютушда ёрдам берса, мураббий клубдаги фаолиятини давом эттиришга тайёр. Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида «Атлетико» Лукманни «Аталанта»дан 35 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ҳужумчи «матрасчилар» сафидаги дебютини Испания Кубоги доирасидаги «Бетис»га қарши ўйинда (5:0) муваффақиятли амалга ошириб, ўз ҳисобига битта гол ва битта самарали узатмани ёздириб қўйди.

Испания Ла Лигасининг 22 туридан сўнг, Симеоне шогирдлари 45 очко билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи якунларига кўра эса, «Атлетико» 14-ўринни банд этди ва плей-оффнинг ўтиш раундида иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг