locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне Хулиан Альвареснинг “Севилья”га қарши ўйинда қатнашмаслигини тасдиқлади

“Севилья” ва “Атлетико” ўртасидаги Ла Лига 3-тур учрашуви 29 август куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альварес Ла Лиганинг навбатдаги турида “Севилья”га қарши баҳсда майдонга тушмаслигини тасдиқлади.

Аввалроқ аргентиналик футболчи бетоблиги сабаб кетма-кет уч кун жамоа машғулотларида иштирок этмагани хабар қилинган эди.

“Барча саволлар Хулиан ҳақида бўлишини тушунаман. Аммо ҳозир бор эътиборимни ‘Севилья’га қарши ўйинга қаратганман. Альварес бу учрашувда майдонга туша олмайди”, — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Маълумот учун, “Севилья” ва “Атлетико” ўртасидаги Ла Лига 3-тур учрашуви 29 август куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг