locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне: «Гвардиола – дунёнинг энг яхши мураббийи»

"Атлетико" устози ҳамкасби ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Симеоне: «Гвардиола – дунёнинг энг яхши мураббийи»
ФОТО: Getty images

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Пеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”дан кетиши ҳақида фикр билдирди.

Симеоненинг таъкидлашича, у Гвардиоланинг матбуот анжуманидаги сўзларини ўқиб чиққан ва уларни ўзига жуда яқин деб ҳисоблайди:

«Гвардиола ҳаммасини жуда яхши тушунтирди: ҳар уч кунда жамоатчилик олдида бўлиш, рақобат қилиш, футболчилар билан мулоқот, жамоани бошқариш — буларнинг барчаси ҳеч қачон тўхтамайдиган “қор кўчкиси” каби босимни юзага келтиради».

Шунингдек, аргентиналик мутахассис Гвардиоланинг ишига юқори баҳо берди:

«Пеп ажойиб иш қилди. Ҳозирги кунда у, шубҳасиз, дунёдаги энг яхши мураббий. Унинг ўзини ривожлантириш ва ғалаба қозониш қобилияти бунга сабаб. Ҳа, унинг жамоасида энг яхши футболчилар бор, аммо барибир ютиш осон эмас», - деди Симеоне.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг