Симеоне: \"Аутсайдерларга қарши ўйнаш осон туюлади, аслида ундай эмас”
Фото: Getty Images
“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Алавес”га (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда гол уриш учун имкониятлар бўлмади. Ўйин майдон марказида кечди, биз ҳам улар каби фаол равишда тўпни эгаллаб олдик ва йўқотдик. Иккала томоннинг ҳужумларида ҳам аниқлик бўлмади. Бироз зерикарли футбол кўрдик.
Танаффусдан кейин бироз яхшиландик ва ўзимиз хоҳлаган тарзда ўйнадик. Жадвалнинг қуйи қисмида жойлашган жамоаларга қарши ўйнаш осондек туюлади, аслида ундай эмас”, - дейди Симеоне.
Розикжон Султонмуродов
Журналист