locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне “Атлетико”даги муҳит ҳақида гапирди

Аргентиналик мутахассис жамоанинг ишлаш жараёнини ижобий баҳолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоадаги ҳозирги муҳит ва футболчиларнинг тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик мутахассис жамоанинг ишлаш жараёнини ижобий баҳолади.

“Жамоа яхши ишламоқда. Биз иккита яхши учрашув ўтказдик ва навбатдаги баҳсни ҳам юқори савияда ўтказишга эътибор қаратганмиз”, — деди Симеоне.

“Атлетико” Ла Лиганинг янги мавсумидаги дастлабки турда “Малага”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи турда эса мадридликлар “Вильярреал” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Маълумот учун, “Атлетико” чемпионатнинг учинчи турида 29 август куни сафарда “Севилья”га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг