Симеоне: «Ғалаба учун боримизни бердик. Афсуски, буни уддасидан чиқа олмадик»
Фото: Getty Images
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига доирасида “Эльче”га қарши (1:1) қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Натижадан мухлисларимиз хафа бўлгани йўқ. Бизда ҳам ҳолат шундай. Ғалаба учун боримизни бердик, бироқ буни уддасидан чиқа олмадик. Бор кучимиз билан ишлаяпмиз. Футболчиларимизнинг сифатларини ишлатишга ҳаракат қиляпмиз.
Вазиятдан чиқиш учун хотиржамлик, сабр ва қаттиқ меҳнат керак. Шунда натижалар келади, албатта. Биз ўз принципларимизни ўзгартирмайми. Лекин охирги икки ўйинда ҳам очко йўқотишга лойиқ эмасдик”, - деди Симеоне.
Розикжон Султонмуродов
Журналист