Силва «Манчестер Сити»ни тарк этади
Футболчининг кейинги манзили Италия чемпионати бўлиши мумкин.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва 8 йиллик фаолиятидан сўнг “шаҳарликлар”ни тарк этади. Бу ҳақда Pianetamilan.it нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, унинг навбатдаги манзили Италия бўлиши мумкин. “Милан” футболчини ўз сафига қўшиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда ва клуб раҳбарияти уни эҳтимолий номзодлар рўйхатига киритган.
Шунингдек, унга “Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳам футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб боряпти.
Силванинг молиявий талаби клублар учун асосий муаммога айланиши мумкин. У “Манчестер Сити”да йилига 10 миллион евродан кўпроқ маош олади ва бу сумманинг кескин камайтилишига рози бўлиши эҳтимоли кам.
Розикжон Султонмуродов
Журналист