locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сильва келаси йилда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Футболчига икки клуб қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сильва келаси йилда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва келаси ёзда шартномаси тугагач, Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда TalkSPORT портали хабар берди.

Манбага кўра, Сильва эса 2026 йилги Жаҳон чемпионатига эътибор қаратгани учун “Манчестер Сити”да қолишни афзал кўрганди.

Саудиянинг икки клуби – Ал-Аҳли” ва “Ал-Қодисия” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли футболчи 2017 йилда “Монако”дан келганидан бери Хосеп Гвардиола қўл остида асосий футболчига айланди ва 400 дан ортиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, у 6 марта АПЛ чемпиони ҳамда бир марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг