locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

SILK ROAD CAMBELL таъсисчиси Андижон клубининг янги базасига ташриф буюрди

Унга вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Шамсиддин Усмонов ҳамда “SILK ROAD CAMBELL”нинг Андижондаги корхонаси раҳбари Нуриддинов Ҳабибулло ҳамроҳлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
SILK ROAD CAMBELL таъсисчиси Андижон клубининг янги базасига ташриф буюрди
photo: Andijon fk

Яқинда Андижон вилояти ҳокими томонидан “Андижон” клубига замонавий, қулай ва экологик тоза янги автобус тақдим этилиши нафақат жамоа инфратузилмасини янада мустаҳкамлади, балки клубнинг келажак режаларига ҳам янги суръат бағишлади.

Ушбу автобус Хитойнинг машҳур электробус ишлаб чиқарувчиси — “SILK ROAD CAMBELL” заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таъсисчиси Жаноб Янг Жиан “Андижон” клубининг янги базасига ташриф буюрди. Унга вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Шамсиддин Усмонов ҳамда “SILK ROAD CAMBELL”нинг Андижондаги корхонаси раҳбари Нуриддинов Ҳабибулло ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонларни “Андижон” клуби бош директори Зиёдбек Машрапов самимий кутиб олди. Янги база бўйлаб саёҳат давомида меҳмонлар клубда яратилган замонавий шароитлар, футболчилар учун ташкил этилган қулайликлар билан яқиндан танишишди. Айниқса, инфратузилманинг юқори даражада экани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ташриф давомида меҳмонлар жамоа аъзолари билан ҳам учрашиб, илиқ суҳбат қуришди. Эсдалик сифатида жамоа футболкасига барча футболчилар имзо чекаб, Жаноб Янг Жианга топширилди ва эсдалик учун суратга тушишди. Бу эса икки томонлама дўстона муносабатларнинг рамзига айланди.

Энг эътиборли жиҳатлардан бири — Хитой томонидан илгари сурилган янги ташаббус бўлди. Унга кўра, май ойида “Андижон” жамоасини Хитойга таклиф қилиш ва у ерда маҳаллий клубга қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу эса жамоамиз учун нафақат халқаро тажриба, балки нуфузли майдонда ўзини намоён қилиш имкониятидир.

Қисқаси, янги автобус — бу шунчаки транспорт эмас. Бу — ривож, ишонч ва катта мақсадлар сари қадамдир. “Андижон” эса бу йўлда дадил олға интиилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг