locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сигирлар подаси футболчиларга ўйин пайтида ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сигирлар подаси футболчиларга ўйин пайтида ҳужум қилди
Фото: Getty Images

Мексиканинг Мичоакан штатида болалар ўртасидаги футбол учрашуви вақтида ноодатий воқеа юз берди. Ўйин давом этаётган пайтда бир гуруҳ сигирлар кутилмаганда майдонга югуриб чиқди. Бу ҳақда De Ultimo Minuto нашри хабар берди.

Ҳайвонларнинг пайдо бўлиши ёш футболчилар орасида ваҳимага сабаб бўлди. Болалар дарҳол тўпни ташлаб, трибуналар томон югуришди. Сигирлар эса уларнинг ортидан майдон бўйлаб ҳаракатланишда давом этди.

Вазият янада хавфли тус олиши мумкин эди, бироқ маҳаллий ит сигирлар йўлини тўсиб, уларни майдондан ҳайдаб чиқишга ёрдам берди. Итга мураббийлардан бири ҳам қўшилиб, ҳайвонларни футболчилардан узоқлаштиришга уринди.

Маълумот учун, майдонга тахминан 11–15 бош сигир кириб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, ҳайвонлар майдондан чиқарилгач эса учрашув давом эттирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг