locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сиэтл» «Интер Майами»ни йирик ҳисобда енгиб, Лигалар кубогини қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сиэтл» «Интер Майами»ни йирик ҳисобда енгиб, Лигалар кубогини қўлга киритди
Фото: Getty Images

Сиэтл шаҳридаги («Люмен Филд» аренаси, АҚШ, Вашингтон штати) Лига кубоги финали бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Сиэтл Саундерс» «Интер Майами»га қарши баҳс олиб борди.

Мезбонлар 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришиб, мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишди. Бу уларнинг ушбу турнир тарихидаги илк чемпионлик унвони ҳисобланади.

«Интер Майами» сафида Месси, Суарес, Альба ва Бускетст ўйинда тўлиқ иштирок этишди.

Лига кубоги MLS + MX. Финал
«Сиэтл Саундерс» (Сиэтл, АҚШ) — «Интер Майами» (Майами, АҚШ) — 3:0
Голлар: Де Розарио, 26’; Рольдан, 84’ (пенальти); Ротрок, 89’.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг