Швециядаги плей-офф ўйини ёнғин сабаб 4 соатдан ортиқ давом этди
Учрашувда мухлислар майдонга пиротехника воситаларини улоқтирган.
ФОТО: Getty Images
Швеция чемпионати юқори дивизионига чиқиш учун ўтказилган плей-офф учрашуви «Норрчёпинг» ва «Эргрюте» жамоалари ўртасида тўрт соатдан ортиқ давом этди. Бу ҳақда Aftonbladet нашри хабар бермоқда.
Асосий вақт тугашига беш дақиқа қолганда, ҳисоб 0:0 бўлган пайтда, «Норрчёпинг» мухлислари майдонга пиротехника отишни бошлади. Натижада сунъий майдон қопламаси ва дарвозабон тўри ёниб кетди.
Узоқ танаффусдан сўнг ўйинни давом эттиришга қарор қилинди. Бироқ, ўйинга қайтадиганидан 50 сония ўтиб, майдонга яна пиротехника ташланди. Ўйин иккинчи марта тўхтатилиб, мухлислар трибунадан чиқарилди.
Финал хўштаги ўйин бошлангандан тўрт ярим соат ўтиб янгради. «Эргрюте» икки ўйин натижаси бўйича 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, юқори лигага йўл олди.
Насрулло Каримов
Журналист