locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Швеция бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Швеция октябрь ойида икки ўйинда мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Швеция бош мураббийи истеъфога чиқарилди
ФОТО: Getty images

Йон Даль Томассон Швеция терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда Швеция футбол иттифоқи хабар берди.

Манбага кўра, мамлакат футбол раҳбарияти 49 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилгани ҳақида Sportbladet нашри ўз саҳифаларида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Томассон жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида ўз уйидаги иккита мағлубиятидан сўнг ишини йўқотди. Швеция терма жамоаси дастлаб Швейцарияга (0:2), кейин эса Косово жамоасига (0:1) имкониятни бой берди.

Натижада Швеция терма жамоаси 4 ўйинда атиги 1 очко жамғарган ҳолда саралаш гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг