Швейцария Суперлигаси. «Лугано» аутсайдерни тор-мор этди, Каримовда ассист
Швейцария Суперлигаси. «Лугано» аутсайдерни тор-мор этди, Каримовда ассист
Ўтган турда тўп киритган ўзбекистонлик ҳимоячи бу сафар голли узатмани амалга оширди.
Швейцария чемпионатининг 9-турида пешқадам «Лугано» сафарда «Лозанна» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов 72 дақиқа ҳаракат қилиб, ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Лугано» очколарини 25 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади ва 2-поғонадаги «Янг Бойз»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Лозанна» эса 6 очко билан сўнгги ўринга жойлашган.
Швейцария Суперлигаси. 9-тур
Лозанна — Лугано 0:4
20 сентябрь, «Стад де ла Тулер»
Голлар: Делькруа (35 пенальти, 48, 52), Соу (61, автогол).
Лугано — фон Баллмос, Пападопулос, Май, Делькруа, КАРИМОВ (Маркес, 72), Бислими (Кенду́чи, 72), Гргич (Айдин, 81), дос Сантос, Чиминяни (Занотти, 56), Эспиноса (Айети, 57), Монкада.