Швейцария Суперлигаси. Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» «Базел»ни мағлуб этди
Швейцария Суперлигаси. Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» «Базел»ни мағлуб этди
7-тур доирасида "Базел" майдонига сафар қилган луганоликлар дастлаб ҳисобда ортда қолишига қарамай, якунда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистонлик футболчи Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
"Базел" 47-дақиқада Метиньонинг голи орқали олдинга чиқди. Бироқ "Лугано" иккинчи бўлимнинг ўзида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Янис Чимигнани 59-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Уран Бислими меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Аҳмед Кендучи учинчи голни уриб, ғалабани мустаҳкамлади.
"Лугано" учун мавсум старти ҳозирча идеал кечмоқда. Жамоа чемпионатда ўтказган олтита учрашувининг барчасида ғалаба қозониб, максимал 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.