\"Шўртан\" футбол мактабида болалар кунига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди
1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Шўртан" футбол мактабида болалар футбол фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда Ғузор туманидаги БЎСМ жамоалари ҳамда футбол мактаблари жамоалари иштирок этди. Мусобақада жами 10 га яқин жамоа қатнашиб, ёш футболчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Фестиваль давомида "Шўртан" футбол мактаби мураббийлари томонидан селекция ишлари олиб борилди. Истеъдодли ва истиқболли ёш футболчилар кузатилиб, уларнинг салоҳияти баҳоланди.
Бундай мусобақалар ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, футболни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда келажакда малакали футболчиларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Болалар байрами спорт ва қувончга бой муҳитда ўтиб, барча иштирокчиларга унутилмас таассуротлар улашди.