«Шўртан» ҳам янги мавсум учун тайёргарликни бошлади
Жамоа ҳозирда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда.
Фото: Шуртан ПФК
“Шўртан” футбол клуби 5-январдан бошлаб Ғузордаги қароргоҳида йиғилиб, янги мавсумга тайёргарлик жараёнига киришди.
Жамоа ҳозирда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги мавсумда олдига қўйилган мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, жамоа рақобатбардошлигини ошириш мақсадида селекция ишларини ҳам изчил давом эттирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист