Шотландияда ҳакам мухлиска қизил карточка кўрсатди
Шотландияда ноодатий ҳолат қайд этилди — футбол учрашуви давомида ҳакам мухлиска қизил карточка кўрсатди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Воқеа Шотландия Иккинчи лигаси доирасида «Эдинбург Сити» ва «Стерлинг Албион» клублари ўртасидаги баҳсда, «Медоубанк» стадионида юз берди. Учрашув давомида мухлислардан бири трибунада баланд овозда шовқин кўтариб, тартибсизлик қилган. Ўйиннинг 86-дақиқасида бош ҳакам Жош Хей вазиятга бефарқ қолмай, трибунага яқинлашди ва мухлиска қизил карточка кўрсатди.
Мазкур ҳолат стадионга йиғилган бошқа томошабинларни ҳайратда қолдирди. Воқеа ижтимоий тармоқларда тезда муҳокама марказига айланди. Кўплаб фойдаланувчилар бу вазиятни ҳазилга олиб, ҳатто айримлар қарорнинг «қонунийлигини» аниқлаш учун VAR’дан фойдаланишни таклиф қилишди.