locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шотландия Стив Кларк билан шартномани узайтирди

62 ёшли мутахассис шотландияликлар бошқарувида 2030 йилгача қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шотландия Стив Кларк билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty images

Шотландия миллий терма жамоаси бош мураббий Стив Кларк билан меҳнат шартномасини узайтирди.

Маълум қилинишича, 62 ёшли мутахассис шотландияликлар бошқарувида 2030 йилгача қолади.

Эслатиб ўтамиз, Кларк Шотландия терма жамоасини 2019 йилда қабул қилиб олган эди.

Бунга қадар у "Астон Вилла", "Рединг", "Вест Бромвич" клубларини бошқарган, шунингдек "Ливерпул", "Вест Ҳем" ва "Челси"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

Бўлажак жаҳон чемпионатида Кларк жамоаси гуруҳ босқичида Бразилия, Марокаш ва Гаитига қарши ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг