Шоҳруҳбек Абдураҳмонов – “Навбаҳор” футболчиси
Якунланган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урди.
photo: Navbahor FK
Тажрибали ярим ҳимоячи Шоҳруҳбек Абдураҳмонов жамоамиз билан шартнома имзолади.
Шоҳруҳбек Абдураҳмонов – 1999-йил, 8 март куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд, 2019 – 2021-йиллар, 2022-йилнинг 2-девраси), Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск, 2022-йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2023-йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Бундан ташқари, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 2019-йили Ўзбекистон – U-23 таркибида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Якунланган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урди.
Иброҳим Жалолов
Редактор