Шон Стрикланд Ҳамзат Чимаев ҳақида: «Бу бадбахт таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади»
Янги чемпион собиқ чемпионга ҳурмат бажо келтирди.
ФОТО: Getty Images
Ўрта вазн тоифасида янги UFC чемпиони, америкалик Шон Стрикланд БАА вакили Ҳамзат Чимаев ҳақида ижобий фикрлар билдирди. Улар жанги АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ньюарк шаҳрида бўлиб ўтган UFC 328 турнирининг марказий воқеаси бўлди ва Шоннинг ҳакамлар қарорига кўра ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Стрикланд ўрта вазнда UFC камарини қўлга киритди.
«Чеченистонда ажойиб жангчилар бор. Улар ҳақиқий ёввойилар. У ҳам лаънати ёввойи. Мен сизлар учун намуна бўлишим керак, лекин мен бу жангларни сотишга ҳаракат қиляпман. Бу бадбахт таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади. Мен уни бор кучим билан урдим, у эса шунчаки олға интилишда давом этди. Бу шунчаки ақлдан озиш», — деди Стрикланд.
Насрулло Каримов
Журналист