locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродовнинг янги жамоаси маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродовнинг янги жамоаси маълум бўлди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул" жамоаси сафига кўчиб ўтади.

Журналист ва инсайдер Жанлука ди Марсионинг хабарига кўра, "Рома" ва "Истанбул" клублари ўртасидаги музокаралар деярли якунланиб қолган.

Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам ушбу трансферга розилик билдирган. Унга кўра, турк клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

Аввалроқ унга “Ренн” ва “Кремонезе” жамоалари ҳам қизиқиш билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Шомуродов А сериянинг 27 ўйинида майдонга тушиб, 4 тадан гол ва ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг