locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродовнинг голи «Истанбул Башакшеҳир»га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голлари сони 16 тага етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродовнинг голи «Истанбул Башакшеҳир»га ғалаба келтирди
ФОТО: Getty images

Туркия Суперлигасининг 23-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» меҳмонда «Аланьяспор» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳал қилувчи гол ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов томонидан киритилди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Деви Зелке меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 44-дақиқада Аббосбек Файзуллаев ишлаган пеналтини Элдор Шомуродов муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳужумчининг жорий мавсумдаги 16-голига айланди. Ушбу натижа эвазига у тўпурарлар рўйхатида «Трабзонспор» вакили Пол Онуачуга етиб олди. Ҳозирда айнан шу икки футболчи мусобақа тўпурарлари пойгасини бошқармоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда 70 дақиқа ҳаракат қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг