Шомуродов — “Викинг”га қарши рақамларда
Элдорнинг ўйиндаги статистикаси
Расм: Instagram
Конференциялар лигаси саралаш босқичи жавоб учрашувида “Истанбул Башакшехир” сафарда “Викинг” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Асосий таркибда майдонга тушган ҳамюртимиз, миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов 83 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоаси голига ассист йўллади.
Шомуродовнинг ўйин кўрсаткичлари:
• 83 дақиқа майдонда
• Гол: 0
• Ассист: 1
• Аниқ паслар: 14/22 (64%)
• Яратилган катта имконият: 1
• Зарбалар: 3 (аниқлиги 0%)
• Муваффақиятли дриблинг: 2/4
• Ердаги дуэлларда ғалаба: 2/8
• Ҳаводаги дуэлларда ғалаба: 1/2
Шомуродов ҳужумда фаол ҳаракат қилиб, қанотга чиқиб узатмаларга очилди, прессингда иштирок этди ва жамоавий комбинацияларда муҳим рол ўйнади. Бироқ дуранг натижаси икки жамоа учун ҳам интригани сақлаб қолди.